loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Расмлар танлови ва “Очиқ эшиклар куни»

Бугун, 8 апрель – Халқаро ер куни муносабати билан Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда «Табиат болалар нигоҳида» шиори остида расмлар танлови ва Термиз шаҳри мактабгача таълим муассасалари учун  «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Холлиева ва бир гуруҳ методистлари, мудиралар ва мактабгача ёшдаги болалар фаол иштирок этишди. Тадбир давомида мактаб-интернат фаолияти ҳақида меҳмонларга тўлиқ маълумот  бериб ўтилди.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.