loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Акбар Ҳакимов 72 ёшни қаршилади

Санъатшунос, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (1997 й.), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори (1993 й.), профессор  (1996 й.).  Ҳакимов  Акбар Абдуллаевич  1949 йилда  Термиз шаҳрида таваллуд топди. 1972 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.  

1969 йилдан Санъатшунослик институтида катта лаборант, илмий ходим (1979-82 йиллар), бўлим мудири (1982- 92 йиллар), директор ўринбосари (1992 – 97; 2000-05 йилларда директор вазифасини бажарувчи);  2005 йилдан етакчи илмий ходим, шу вақт ўзида Ўзбекистон  Бадиий академияси бош илмий котиби (1997-2005 й.) лавозимларида фаолият юритди.

Акбар Ҳакимовнинг илмий ишлари Ўрта Осиё бадиий ҳунармандчилиги масалаларини ўрганишга бағишланган. Устоз бир қанча халқаро илмий анжуманлар қатнашчиси, кўргазмалар лойиҳаси ва уларга тузилган каталоглар ҳаммуаллифи («Орол фожиаси», «Ўзбекистон – Амир Темур ватани» ва бошқалар) ҳамдир.

Илм-фан йўлидаги хизматлари учун 2000 йилда   «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

2018 йилда А.Ҳакимовнинг ХХ аср тасвирий санъат устаси, Ўзбекистон халқ рассоми, рассом-монументалист ва портретист, ўз тасвирий санъат мактабини яратган уста-муаллим Чингиз Аҳмаровнинг ижодига бағишланган “Сўнмас ёғду” номли китоби чоп этилди. Муаллиф уникал архив фотосуратлар ёрдамида китобхонларга Чингиз Аҳмаровнинг ижод ва ҳаёт йўлини батафсил очиб берди.

Ўзбекистон Бадиий академияси илм фидойиси Акбар Абдуллаевични таваллуд куни билан қутлайди, унга мустаҳкам соғлиқ, келгуси ишларида улкан ривож тилайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.