Германия делегацияси раҳбари, профессор, доктор Бернд Фабрициус кўргазма очилишида сўзга чиқиб: “Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва «Виедергебурт» Ўзбекистон немис маданий марказининг 30 йиллигига бағишланган ушбу кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этиш мен учун катта шараф ва бахт. Германия делегациясининг байрам тантаналаридаги иштироки мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётганидан далолат беради. Ўзбекистонда яшаётган, барча миллатлар билан тинч ва тотув яшаётган, ўз фуқаролик бурчини адо этиб мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшган кўплаб немислар бор. Ўзбекистондаги немислар ўз маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолишмоқда. Бундан биз мамнунмиз. Мен мамлакатингизга фаровонлик ва тинчлик доимо ҳамроҳ бўлишини тилайман”, дея таъкидлади .
Санъат устаси, фотограф, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ирина Шурнинг кўргазмада ўрин олган фотосуратлари Ўзбекистон ва Германиянинг гўзал манзаралари, диққатга сазовор жойлари, тарихий-меъморий ёдгорликлари билан таништиради.