Бугун, 11 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг мусиқа бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан «Юртимда баҳор!» номли концерт ташкил этилди.
Кўҳна ва навқирон Бухоро шаҳри марказида жойлашган “Минор” савдо мажмуаси залида тақдим этилган ушбу концерт дастурида миллий куй-қўшиқлар ансамбль бўлиб ҳамда якка тартибда куйланди.