Учрашув якунида икки олий таълим муассаси ўртасида илмий тадқиқотлар ва академик фаолиятга оид илмий тажриба ва илмий маълумотлар алмашиш, қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш, талабалар, магистрлар, фан докторларининг ўзаро алмашинувини ташкил этиш, биргаликда дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маърузалар, услубий тавсиялар, илмий-амалий шарҳлар, луғатлар ва бошқаларни тайёрлаш, спорт ва маданий тадбирларни ташкил этиш каби бир қатор муҳим масалалар акс этган ҳамкорлик меморандум имзоланди.
Юрий Белих институт раҳбариятига самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди ҳамда институтдаги ўқув жараёни ва кўргазма унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.