Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фахрий рассом Геннадий Серовга коронавирус туфайли эълон қилинган карантин шароитида моддий ёрдам кўрсатилди. Кеча Бадиий ижодкорлар уюшмаси мутасадди вакиллари рассом ҳолидан хабар олишди, унга ҳозирги шароитда зарур бўлган ёрдам кўрсатилди, “тождор вирус” дан ҳимояланиш ва гигиеник воситалари топширилди.