Жорий йилда миллатимиз руҳи, миллий ғуруримиз – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ва «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Тошкент шаҳар ҳамда Учтепа туман кенгаши билан ҳамкорлида «Тил -миллат кўзгуси» мавзусида расмлар кўрик танлови ўтказилди. Танлов якунида ғолиб ва иштирокчилар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.