24 июнь куни Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига ташриф буюрди ва Уюшма раиси Иброҳим Валихўжаев билан Ҳамкорлик меморандуми асосида келгусида амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.
Мулоқот асносида элчи жаноблари тасвирий санъат соҳасида ўзаро алоқалар ривожида Ўзбекистон БИУ хизматини алоҳида эътироф этиб, Уюшма раиси И.Валихўжаевга ташаккурнома топширди.