«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш, боғ яратиш ишларида Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги тантаналарининг пойтахт ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлари – Ўзбекистон Бадиий академияси мутасаддилари, рассомлар, тасарруфдаги таълим муассасалари раҳбарлари, ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, атоқли рассом номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳудудида биргаликда вилоят иқлимига мос мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди.