loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Жазоир архитектураси

АНОНС:

Пойтахтимизда шу йил 13-19 июнь кунлари Жазоир ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб «Жазоирнинг қадимий ва замонавий архитектураси» номли фото кўргазма бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Жазоирнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур фото кўргазманинг очилиш маросими 13 июнь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.