Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаев мамлакатимизда ҳайкалтарошлик симпозиумларни ўтказиш яхши анъанага ҳамда маданий ҳаётимизда муҳим воқеликка айланиб бораётганини таъкидлади. Ушбу лойиҳа иккинчи маротаба ўтказилаётган бўлиб, биринчиси 2022 йил август-сентябрь ойларида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда 7 нафар хорижий ва 5 нафар ўзбек ҳайкалтарошлари иштирок этган эди. Бугунги кунга келиб, иштирокчилар сафи кенгайиб бормоқда, бу сафар лойиҳада 10 та хорижий ва 11 нафар ўзбекистонлик ижодкорлар иштирок этмоқдалар.
Симпозиумнинг хорижий иштирокчилари:
1. Жоссе Карлос Кабелло Миллан – Испания
2. Верена Майер Таш – Италия
3. Несрин Каражан – Туркия
4. Эхсан Гармсири – Эрон
5. Кирилл Крохалёв – Беларусь
6. Лаша Хидашели – Грузия
7. Туту Паттнаик – Ҳиндистон
8. Али Жаббар – Буюк Британия
9.Лаура Маркос – Аргентина
10. Михаил Соболев – Россия
Ўзбекистонлик иштирокчилар:
- Дарибай Таджимуратов
- Тўлаган Ёркулов
- Улаш Ураков
- Эдуард Сафарян
- Солий Қодиров
- Абдуғаффор Исоналиев
- Руфат Рахматов
- Улуғбек Усмонов
- Йигитали Бокиев
- Нодир Усманов
- Павел Макаровлар
Симпозиум давомида маҳоратли ва ёш ҳайкалтарошлар ҳамда барча хоҳловчилар учун маҳорат дарслари ташкил қилинади.
Симпозиум жорий йил 30 сентябрга қадар давом этади.