loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

“Уруш ичидаги инсонийлик” номли халқаро болалар расмлари танловида иштирок этишга таклиф этамиз!

 

“Уруш ичидаги инсонийлик” номли халқаро болалар расмлари танловида иштирок этишга таклиф этамиз!

ЮНЕСКО ҳомийлигида “Уруш ичидаги инсонийлик” болалар расмлари халқаро танловига аризаларни қабул қилиш бошланди!

“Уруш ичидаги инсонийлик” лойиҳаси Фердинандо Пасколонинг «Қандай ажойиб йигит» номли тарихий асарига асосланган.

«Қандай ажойиб йигит» – бу Фердинанд Пасколонинг тарихий романи – асли Фриулидан наслидан бўлган «Силла» тахаллуси билан, аввал собиқ СССР ҳудудида жанг қилган, сўнгра Италиядаги фашистик тузумга қарши партизанлик урушида қатнашган италиялик аскар ҳақида.

Халқаро танловнинг ташкилотчиси – «Уруш ичидаги инсонийлик» уюшмаси (Италия).

Уруш ичидаги инсонийлик – бу 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун болалар расмлари халқаро танлови.

Танловга БМТ томонидан тан олинган барча мамлакатларнинг уч ёш тоифасида умумий таълим, санъат мактаблари, студиялар, тўгараклар, коллежлар, лицейлар, қўшимча таълим муассасалари ўқувчилари, 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган шахслар иштирок этишлари мумкин:

• 7 ёшдан 10 ёшгача
• 11 ёшдан 14 ёшгача
• 15 ёшдан 19 ёшгача

Танлов қуйидаги етти номинация бўйича ўтказилади:

1. «Қандай ажойиб йигит» (Фердинандо Пасколо китоби асосида);
2. «Aвлодлар ўртасидаги боғлиқлик»;
3. «Aбадий хотира» (Ёдгорликлар ва уруш ёдгорликлари асосида);
4. Иссиқ жойларда вафот етган журналистлар хотираси;
5. «Оила ва иймон» – танлов иконографияси;

Танловда иштирок этиш шартлари тадбирнинг www.zurart.it расмий веб-сайтида.

Танловга аризаларни юбориш бепул.

Aризалар 2020 йил 22 июндан 2021 йил 10 январгача қабул қилинади.

Танланган 200 та асар Италияда, Удин шаҳрида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда намойиш этилади, улар орасидан 20 нафар ғолиблар номинациялар ҳамда ёш тоифалари бўйича танланади.

Ҳар бир тоифадаги энг яхши ишлар учун (ҳар бир ёш тоифасида) иштирокчиларга диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар (медаллар, кубоклар ва сертификатлар) берилади, улар Расмий мукофотлаш маросимида шахсан тақдирланади ёки (агар иштирок этишнинг иложи бўлмаса), унда иштирокчи томонидан сўровномада кўрсатилган манзилга юборилади.