loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

“ЁШ ИҚТИДОРЛАРНИ ИЗЛАЙМИЗ” республика танлови ўтказилади

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий 2020 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танловнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

– бадиий санъатнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, тасвирий санъат оламига кириб келаётган ёш ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар ижодини ривожлантиришга кўмаклашиш;

– тасвирий ва амалий безак санъати, дизайн ва замонавий санъатнинг барча йўналишларида истеъдодли, интеллектуал салоҳиятли ёш иқтидорларни излаб топиш ва уларни рағбатлантириш;

– бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат, иқтидорли ёшларни камолга етказиш, улар сафини кенгайтириш;

– ижодкор ёшларнинг изланиши, ўз қобилиятини намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш;

– миллий санъатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, ёш ижодкорнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, истеъдодли ёш ижодкорларни тизимли асосда тарбиялашнинг янги истиқболларини очиш;

ЭСЛАТМА: Танлов ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан белгиланади ҳамда ушбу Танлов бошланишидан икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.