loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўзбекистон Бадиий академиясида лавозимга тайинловлар амалга оширилди

Шукуров Давронбек Шукурович 2020 йил 22 сентябрдан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ёрдамчиси этиб тайинланди.

Д.Шукуров шу йилнинг апрел ойидан Ўзбекистон Бадиий академияси Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Даврон Шукуров 1991 йилда Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган.

2017 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Олий маълумотли.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бошлаган.

 

Раупова Зебо Абдуллаевна шу йил 23 сентябридан Ўзбекистон Бадиий академияси Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Зебо Раупова 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

2017 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган. Олий маълумотли.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат болалар кутубхонасида бошлаган.

2017 йилдан шу кунга қадар “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Кадрлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритди.