Кўргазма экспозициясидан рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, декоратив амалий ва заргарлик санъати асарлари ўрин олган.
Рангтасвир усталари Файзулла Аҳмадалиев, Искра Шин, Дилором Мамедова, Хуршид Зиёхонов, Римма Гаглоева, Шуҳрат Абдумаликов, Азамат Ҳатамов, Қудратилла Ажиметов, Владимир Бурмакин, Анвар Мирсоатов, Ҳаким Мирззахмедов, Имяр Мансуров, Вера Нечаева, Тохир Каримов, Ширин Ташова, Татьяна Фадеева, Рустам Бозоров ва бошқа бир қатор рассомлар ўзларининг беқиёс ва гўзал Ватанимизга бўлган муҳаббатларини ёрқин ва бетакрор буёқлар орқали ифода этган бўлсалар, Анвар Мамажонов, Фозилий Муҳаммад, Канти ўзларининг графика асарлари билан иштирок этмоқдалар.