9 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар учун илгари сурилган 5 ташаббуснинг биринчи йўналиши доирасида “Рассом устахонасида” лойиҳаси бўйича Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, рассом Бобур Турсунбоев устахонасига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида ўқувчилар рассом устахонаси муҳити билан тўлиқ танишишди. Рассом Б.Турсунбоев ўқувчиларга махорат дарсларини ўтиб берди. Ўқувчилар рассом устахонасидан катта ижодий таассуротлар билан қайтишди.