Бундан ташқари Марина Бородина, Людвига Нестерович ва Назира Қўзиеваларнинг ҳайкалтарошлик композициялари – жонли табиат ва инсон гўзаллигидаги шаклларнинг оригинал пластикаси билан томошабинда катта қизиқиш уйғотиши, шубҳасиз.
Ганч, ёғоч ўймакорлиги ва наққошлик каби анъанавий амалий санъат йўналишида халқаро ва республика кўргазмаларининг доимий иштирокчилари маҳоратли усталар – Ортиқ ва Тоир Файзуллаевлар, Ҳакимжон Иноғомов, Ҳасан ва Ҳамид Мирзаҳмедов ўз асарларини намойиш этишмоқда.