Фоторассом Султонбой Деҳқонов:
2008 йилда Тошкент фотосуратлар уйи қошидаги фотосанъат мактабини тамомлаган.
2008 йил – Бадиий академиянинг “Маҳалладан бошланур Ватан” республика фототанловида Гран – при мукофоти соҳиби.
2009 йил – Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишлаб ўтказилган кўргазманинг “Энг яхши фотопортрет асар” номинацияси ғолиби
2009 йил – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлари уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.
2010 йил – Бадиий академия, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Баркамол авлод” йилига бағишланган фототанловида “Энг яхши ғоя” номинациясининг ғолиби бўлган.
2010 йил – “Калта минор ҳақида ўйлар” фотоасари Мўғулистон пойтахти Улан – Баторда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ташкил этилган кўргазмада намойиш этилган.
2010 йил – “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” томонидан ташкил этилган V халқаро фотосуратлар биенналесида иштирокчиси, “Умр манзараси” асари сертификат билан тақдирланган.
2016 йил – “Энг улуғ, энг азиз” республика анънавий танловида тасвирий санъат йўналиши ғолиби.
2017 йил – “Бадиий фотографияда юрт мадҳи” бадиий публицистик китоби чоп этилган.
2019 йил – республика “Маърифат” газетаси ташкил этган “Фаслнинг энг яхши ижодкори” танловининг “Жозибали фотосурат” номинацияси ғолиби.
Қораколпоғистон Республикаси, Фарғона давлат Ўлкашунослик музейида фотоасарлари сақланади.
Шунингдек, Бадиий академия нашри “SAN`AT” журнали ва “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида замонавий ўзбек бадиий фотографияси тўғрисида кўплаб мақолалари чоп этилган. Мамлакатимиз бўйлаб – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Бойсун, Ургут, Бахмал каби шаҳарларда ўзининг фотосюжети учун қаҳрамонлар излаб, ижодий сафарларда бўлган.
“Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсталик нишони билан тақдирланган. Ҳозирги кунда эркин ижод билан машғул.