Таъкидланганидек, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб ўтказилаётган ушбу биеннале нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам катта қизиқишга сазовор бўлмоқда.
Бу йил 18 хорижий давлат – Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина, Болгария, Франция, Италия, Швеция, Австралия, Кения, Япония, Хитой Халқ Республикаси, Покистон,Туркия, Уммон, Эрон каби мамлакатлардан жами 64 нафар (шундан 30 нафари онлайн) амалий санъат устаси қатнашмоқда. Республикамиздан 100 дан зиёд амалий санъат усталари ўз ижодини намойиш этади.