Бугун,14 февраль куни Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида буюк давлат арбоби ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб “Буюк сиймога эҳтиром” номли тадбир ўтказилди.
Тадбирда 7 ва 10-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган Заҳириддин Бобур қаламига мансуб ғазал, рубойи ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.