loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Буюк сиймога эҳтиром

Бугун,14 февраль куни Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида буюк давлат арбоби ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб “Буюк сиймога эҳтиром” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда 7 ва 10-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган Заҳириддин Бобур қаламига мансуб ғазал, рубойи ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Р.Фармонова томонидан Сирдарёлик ўқитувчи ва шоира Сохиба Пирназарова қаламига мансуб шоир Бобур мирзога бағишлаб ёзилган шеър ифодали ўқиб берилди.

Тадбир сўнггида мактаб-интернати раҳбарияти томонидан бадиий кечада фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.