Абу Райхон Беруний ўрта асрнинг буюк даҳоларидан бири бўлиб, ўз даврида фалаккиёт, физика, риёзиёт, илоҳиёт, маъданшунослик, ўсимликшунослик сингари бошқа кўплаб фанларини пухта эгаллаган.
Бобокалонимиз фаннинг деярли ҳамма соҳалари билан шуғулланган. Шарқнинг бой фан ва маданиятини изчил ўрганган, шунингдек, шоир, адабиётшунос сифатида нафақат она тилини, балки арабий, суғдий, форсий, сурёний, юноний ва қадимий яҳудий тилларини эгаллаган. Бир муддат Ҳиндистонда яшаб, санскритчани ҳам мукаммал ўрганган.
Беруний ўз даври илм-фанининг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ асарлар ёзиб, катта илмий мерос қолдирган.