loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Академик Алишер Мирзо кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереясида Ўзбекистон халқ рассоми, академик Алишер Мирзонинг
“Шакл мазмуни сари» номли шахсий кўргазмаси очилди.Алишер Мирзо Ўзбекистон тасвирий санъатининг ёрқин, ўзига хос ва серқирра ижодкорларидан биридир. Мусаввир халқимизнинг турмуши, анъаналарини ўзгача мазмун ва шакл-шамоил ила ифода этди, ижодида тасвирга шоирона ёндошиб, миллий ўзлигини белгилаб берди.Алишер Мирзонинг бетакрор асарлари Ўзбекистон тасвирий санъатининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мусаввир бутун ёрқин ижодий ҳаётини ўз Ватанига бағишлаб келмоқда.Рассомнинг шахсий кўргазмалари 1977 йилдан то ҳозирги кунга қадар дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан, Германия, Франция, АҚШ, Болгария,Норвегия, Россия, Ҳиндистон, Сурия, Корея Республикаси, Литвада уюштирилиб, тасвирий санъат ихлосмандлари эътирофига сазовор бўлган.Рассомни ҳаётга бўлган шоирона муносабати, бадиий тафаккури ва жозибадор колорити уни бетакрор мўйқалам соҳиби ва ижодий ўзига хослигини кўрсатади. Мусаввирнинг кўплаб асарлари дунёнинг машҳур музей ҳамда галереяларида сақланиб келмоқда.Таваллудининг 75 йиллигига бағишланган ушбу кўргазмада рассомнинг илк бор намойишга қўйилган, пастель техникасида ишланган 90 га яқин бадиий асар декоративлиги, чизиқларнинг нафислиги, ёруғ ва соф колорити билан эътиборни тортади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.