loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Академик 64 ёшда

Бугун, 8 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосинов 64 ёшга тўлди.

Байбосинов Сарсенбай Базарбаевич – Қорақалпоғистоннинг таниқли ва иқтидорли рангтасвирчи рассомларидан бири. Нукус шаҳридаги Ж. Шамуратов номидаги Давлат санъат мактабида касб -ҳунар таълими олган.

1983 йилдан эътиборан республика ва хорижий кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда. 1989 йилдан бери Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси. 2002 йилда фаол ижодий ишлари учун “Шуҳрат” медали, 2008 йилда  Ўзбекистон Бадиий академиясининг олтин, 2017 йилда кумуш медали билан тақдирланган.

Рассом  “Эътироф – 2015″ танловида «Йилнинг энг яхши рассоми» номинациясида ғолиб бўлди. 2016 йилда унга Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти унвони берилган. 2017 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси академиги этиб сайланди.

Рассомнинг асарлари ғайриоддий колористик ечими, жанр ва тематик хилма -хиллиги билан ажралиб туради. У портрет, пейзаж, натюрморт, тематик мавзуларда чизади.

Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти ва жамоаси Сарсенбай Базарбаевични таваллуд куни билан самимий табриклайди, унга сиҳат -саломатлик, туганмас ижодий илҳом ва барча орзу-ниятлари амалга ошишини тилайди!

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.