Кўргазмада ягона сиймоси тасдиқланмаган Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд каби алломалар, шунингдек, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Маҳмуд Замахшарий, Али Қушчи каби аждодларимизнинг соҳа олимлари ва рассомлар ҳамкорлигида тарихий манбаларга асосланиб яратилган 22 та портрети намойиш этилмоқда.