loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Алломаларимиз сиймоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомилаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5186-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академиянинг «Академия» галереясида қатор алломаларимизнинг портретлари кўргазмаси ташкил этилади.

Кўргазмада Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғилоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Маҳмуд Замахшарий, Али Қушчи сингари жаҳон тамаддуни, диний ва дунёвий илмлар ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг тарихий ҳужжатлар, манбалар, соҳа олимларининг маслаҳатлари асосида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо атоқли рассомлар томонидан яратилган сиймолари намойиш этилади.

Кўргазманинг очилиш маросими 21 декабрь куни соат 12:00 да “Академия” галереясида бўлиб ўтади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.