Бугун 17 -апрел куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлимида анаъанавий «Тасвирий ва амалий санъат фестивали»нинг расмий осилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Андижон давлат университети ва Андижон педагогика институти педагог ва талабалари, Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби ва Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ИСМИ ўқитувчи ва ўқувчилари, БИУ аъзолари, санъат ихлосмандлари иштирок этдилар.Тадбирда сўз олганлар барча ижодкорларни ўзига хос санъат байрами билан қутлаб, уларга мазкур ҳафталикда юқори натижаларни қўлга киритишларига тилак билдирдиларОчилиш маросимидан сўнг, Андижон шаҳрининг қадимий марказида қад ростлаган Жомеъ меъморий мажмуасида ижодкорларнинг пленэр машғулотлари ва маҳоратдарслари ташкил этилди.