Бугун,10 апрель куни Андижон давлат чет тиллари институтида андижонлик рассомлар, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари – Расулжон Исманов, Қосимжон Ортиқов ва Қамбарали Юсуповнинг гуруҳ кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.Тадбирда рассомлар, ҳунармандлар, шунингдек, педагог ва талабалар иштирок этди.Кўргазма институт жамоаси ва меҳмонлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.Бу каби кўргазмалар томошабинлар учун маданий хордиқ, санъатга, гўзаллика бўлган қизиқишларни рағбатлантириш, ижодкорлар учун эса янги тажриба, тарғибот ва ижодий фаолиятнинг сарҳисоби саналади.Тадбир сўнгида институт маъмурияти ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими кўразмалар, ижодий учрашувлар ва шу сингари бошқа тадбирлар ўтказишда доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олди.