Шу йилнинг 17 январь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси (Марказий кўргазмалар зали)да Президентнинг ёшларга қаратилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказиб келинаётган “Ўзбекистон манзаралари” акцияси иштирокчиларининг ҳисобот кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ҳисобот кўргазмада 2019 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган ижодий сафарларда бир гуруҳ рассомлар томонидан яратилган асарларнинг сараланган намуналари намойиш этилади.
Маълумот учун телефон: (71) 256-05-47