28 ноябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереясида Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси стажёр-тадқиқотчиси Сарвиноз Қосимованинг «Нажоткор фаришта» номли ҳисобот кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Кўргазмада муаллифнинг экология ва Орол фожеасига бағишланган асарлари намойиш этилади.
Кўргазма жорий йилнинг 7 декабрига қадар давом этади.
Кириш бепул.