Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида “Самарқанд бирдамлик ташаббуси – ёшлар нигоҳида” мавзусида ёш рассомлар кўрик танлови ташкил қилинди.
19 декабрь куни соат 15:00 да Бадиий академиянинг “Академия” галереясида ушбу кўрик-танлов ғолиблари тақдимоти ҳамда кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.