loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

АНОНС!!!

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳур. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз, балки жаҳон илм-фани, давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида» 2023 йил 25 январда қабул қилинган ПҚ-20 сонли қарорида белгиланган тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил сентябрь ойида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийларга бағишланган тасвирий санъат асарлари, миниатюралар, халқ амалий санъати намуналари кўргазмасини ўтказиш режалаштирилган.Шу муносабат билан, миниатюра ва халқ амалий санъати йўналишида ижод қилаётган мусаввир ва уста-ҳунармандларни ушбу кўргазма ишида ўз асарлари билан фаол иштирок этишни таклиф қилиб қоламиз.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.