Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-20-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида миниатюра ва халқ амалий санъати асарларидан иборат “Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номли кўргазма ташкил этилади.
Кўргазманинг очилиш маросими жорий йил 8 сентябрь куни соат 17.00 да бўлиб ўтади.