loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

АНОНС!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 апрелдаги 204-F-фармойиши ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг 2023 йил 4 июлдаги I-62-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академияда Муҳиддин Раҳимовнинг Ўзбекистон амалий санъати тараққиётига қўшган ҳиссасига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференциянинг долзарблиги:

Мамлакатимизда амалий санъат соҳасини ривожлантиришда ўзининг бетакрор илмий ва ижодий мероси, ижтимоий фаолияти билан Тошкент кулолчилик мактабининг қайта тикланишига улкан ҳисса қўшган кулол Муҳиддин Раҳимовнинг таваллуд санасини кенг нишонлаш, унинг фаолиятини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш конференция долзарблигини белгилайди.

Конференциянинг мақсад ва вазифалари:

– Тошкент кулолчилик мактабининг қайта тикланишига улкан ҳисса қўшган кулол Муҳиддин Раҳимов хотирасини абадийлаштириш;
– Ўзбекистон музейлари фондида сақланаётган Муҳиддин Рахимовнинг кулолчилик санъати намуналарини илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш;
– Тошкент кулолчилик анъанасини давом эттираётган усталарнининг ижодидаги замонавий инновацион йўналишларини таҳлил қилиш;
– Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Бадиий кулолчилик таълим йўналишида кадрларни тайёрлашдаги ютуқ ва камчиликларни муҳокама қилиш.

Конференция аудиторияси:

Илмий-амалий конференция ишига соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар билан бир қаторда хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқотчилари, олимлар ва мутахассислари таклиф этилади.

Конференция ўтказиладиган сана:

2023 йил 28 сентябрь куни соат 11:00 да Бадиий академиянинг анжуманлар залида

Манзил: Тошкент шаҳри, Содиқ Азимов кўчаси, 35-уй

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.