loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Атоқли қозоқ ёзувчиси таваллудига бағишланди

Жорий йил 1-7 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасида жаҳон адабиёти классиги, олим, драматург ёзувчи Мухтор Авезов таваллудининг 125 йиллигига бағишланган VIII Халқаро Марказий Осиё давлатлари театр фестивалида санъатшунослик фанлари доктори, профессор, «Санъат» журналининг бош муҳаррири Дилафрўз Қодирова ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди.Юқори нуфузга эга мазкур фестиваль доирасида 11 та спектакль – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ҳамда Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси ўз асарларини намойиш этди. Шу билан бирга, фестиваль доирасида нодавлат театрларнинг танловдан ташқари спектакллари ҳам тақдим этилди.Фестивалда Қозоғистон театр рассомларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Унда 100 дан ортиқ асарлар намойиш қилиниб, замонавий сценографиянинг етук вакиллари ўз йўналишлари ва услубларини кенг жамоатчиликка тақдим этишга муваффақ бўлишди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Т.К.Жургенов номидaги қозоқ миллий санъат акaдемияси санъатшунослик йўналиши талабалари билан ҳам учрашув ўтказишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.