loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Аёлларимиз эъзозда

14 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси  Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими,  Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин қизлар  бошқармаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ЎзБИУ Андижон вилоят бўлими галереясида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган  «Муқаддас аёл»  номли кўргазманинг  очилиш маросими бўлиб ўтди.Маросимда Андижон вилояти хокими ўринбосари – Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Абдуллаева, вилоят туманларидан  ташриф буюрган фаол аёллар, БИУ аъзолари, педагоглар ва ўқувчилар иштирок этди. Кўргазмада андижонлик ижодкорларнинг  қишлоқ аёллари  ҳаёти акс этган асарлари ўрин олди. Тадбирда сўз олганлар кўргазма қахрамонларининг турли соҳаларда юртимиз равнақи йўлидаги меҳнатини алоҳида эътироф этишди.Кўргазмага таклиф этилган қаҳрамонларимизга  барчага ибрат учун намойиш этилган  портретлари юқори кайфият улашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.