loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бадиий академия академиги вафот этди

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Бадиий академия олтин медали соҳиби, “Камолиддин Бехзод” номидаги Давлат мукофоти лауреати Илхамов Анвар Илхамович 76 ёшида вафот этди.

А.Илхамов Республика ва хорижда ўзининг бетакрор, алоҳида мазмун ва моҳиятга эга турли наққошлик ва ганчкорлик ишлари билан танилган наққошлардан бири эди.

А.Илхамов мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишларида фаол қатнашди, ўзидан бой, ранг баранг ижодий мерос қолдирди.

Унинг “Халқлар дўстлиги” санъат саройи, “Туркистон” санъат саройи, “Тўқимачилик” маданият саройи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабуллар зали, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қароргоҳи, Мусиқали драма театри, Қатағон қурбонлари хотира майдони, Қозоғистон Республикаси Қизилқум райони, Шовилдир шаҳрида “Маданият саройи”даги шогирдлари билан амалга оширган муҳташам санъат асарлари даражасидаги муаллифлик лойиҳалари, Темурийлар тарихи давлат музейининг гумбази ички қисмида ишланган миллий ганч асарлари истиқлол даври шаҳарсозлик маданиятининг энг нодир намуналарини барпо этишда қўшган шахсий ҳиссаси юксак касб маҳорати ва истеъдодини намоён этади.

А.Илхамов 2018 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзолигига қабул қилинган эди.

Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси марҳумнинг оиласи аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади, шундай оғир бир паллада сабр-тоқат ва бардамлик тилайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.