Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4503-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Кейс чемпионат”и шаклида магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилади.
Академияда бу йилдан ўқишни бошлаган магистрлар учун қўйидаги афзалликлар мавжуд:
ўқув жараёни ишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;
ўқиш муддати 12 ойни ташкил этади;
давлат ташкилотлари ходимлари давлат гранти хисобидан ўқитиладилар.
Рўйхатдан ўтиш 2020 йил 10 октябргача http://qabul.bfa.uz Академия сахифасида ташкил қилинган ва барча ташкилий хужжатлар кўрсатилган.