loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бағрикенг диёр

БМТ Бош ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь ҳар йили бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. Бугун шу муносабат билан Тошкент фотосуратлар уйида “Бағрикенг диёр” номли фотокўргазма очилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил қилинган кўргазмага қўйилган 60 га яқин фотасарлар мамлакатимиздаги динлараро бағрикенглик муҳити ҳақида сўзлайди.

Кўргазмада Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳамда Ўзбекистонда мавжуд йирик диний конфессиялар раҳбарларининг ўзаро дўстона алоқалари, мамлакатимиз пойтахтидаги турли диний ташкилотлар, ибодатхоналар жамоаси вакиллари ва аъзолари иштирокидаги турли диний маросимлар, байрам ва тантаналар, диний урф-одатларни акс эттирган фотосуратлар намойиш этилмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.