loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Биенналеси доирасида китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

16 октябрь куни IV Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида «XV-XVII аср Марказий Осиё миниатюра санъати» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китоб муаллифи – санъатшунослик фанлари номзоди Зуҳра Раҳимова. Масъул муҳаррир – санъатшунослик фанлари доктори Дилафруз Қодирова. Тузувчи – санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Бинафша Нодир.

Муаллиф китоб миниатюрасининг Ислом Шарқидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида мушоҳада юритиб, миниатюра билан безатилган қўлёзмалар жаҳон тасвирий санъатидаги ўзига хос йўналишлардан бири эканлигини таъкидлайди.

XV-XVII асрларда ҳозирги Эрон, Ироқ, Афғонистон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия ва Ҳиндистон ҳудудида китоб миниатюраси юксак равнақ топганини қайд этади.

Китобда муаллиф илк маротаба Бухоро ва Самарқанднинг 10 нафар буюк мусаввирлари ҳаёти ва ижодига мурожаат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.