Жорий йил октябрь ойида пойтахтимизда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида IV Тошкент Халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади.
Бугун,7 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясида шу муносабат билан Ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур халқаро амалий санъат ҳафталигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди, келиб тушаётган ижодий ишлар, иштирокчилар қамрови тўғрисида фикр алмашилди.