loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Бизнинг мерос

Бугун, 10 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида “Бизнинг мерос” туркуми доирасида Анатолий Циглинцевнинг шахсий кўргазмасини  очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазма экспозициясидан рассомнинг дастгоҳли графиканинг турли хил техникасида ишланган асарлари, жумладан, “Алишер Навоий” линогравюраси, литографияда ишланган “Абу Али ибн Сино” туркуми, офортда ишланган “Нозиклик” ва “Уч соҳибжамол” каби асарлар ўрин олган.

Циглинцевнинг график асарлар мавзуси диапазони хилма хил бўлиб, хусусан, олимларнинг улкан ютуқлари ҳақидаги тарихий ҳамда, спортга бағишланган мавзулар, кундалик ҳаёт саҳналари ва албатта, кекса авлод рассомларини эътиборсиз қолдиролмайдиган мавзу – Иккинчи Жаҳон урушига бағишланган асарлар булардан мустасно эмас.

Анатолий Циглинцев ижодий асарларининг алоҳида ва муҳим қисмини унинг манзаралари ташкил этади, асарлар турли йилларда ва турли хил техникаларда яратилган. Булар орасида ҳақиқий лирик асарларнинг рассомда табиат билан чуқур мулоқоти орқали яратилганлигига гувоҳ бўламиз.

Ушбу кўргазма шу йилнинг 10 сенябрига қадар давом этади ва умид қиламизки, юртимиз меҳмонлари ва тошкентликлар ижодкор уста Анатолий Николаевич Циглинцевнинг дастгоҳли рангтасвирда яратган классик асарларини кўриш шарафига  муяссар бўладилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.