loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Биз У́збекистонда бир оиламиз

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими бошлиғи  К.Қамбаров хамда уюшма аъзолари

М.Ахмедов, Р.Юлдашев иштирокида Наманган вилоят Корейс ва Рус маданият маркази билан ҳамкорликда 5-7, 7-9 ёшли ва 10-12-ёшли ҳаваскор ижодкорлар ўртасида «Биз У́збекистонда бир оиламиз» мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.

Унда 20 нафардан зиёд рус ва корейс миллатига мансуб ўқувчи ёшлар қатнашди.Якундаа Лим Елисей (5 ёш), Вероника Бабинова (7 ёш), Анастасия Шегай (11 ёш), Екатерина Шегай (12 ёш) ва Каролина Бабинова (12 ёш) ўз ёш таснифида ғолиб бўлишди ҳамда  Корейс ва Рус маданияти марказининг совғалари билан тақдирланишди.- Бундай тадбирлар ёш ижодкорларни кашф қилиш баробарида бағрикенг Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилади, – дейди БИУ Наманган вилоят бўлими бошлиғи Комилжон Қамбаров.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.