loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ватан тараққиётига ҳисса

Президентимизнинг шу йил 26 мартдаги «Маънавий маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040 сон Қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси» 13-бандига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи талаба-ёшлар ўртасида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» Республика танлови элон қилиниб, 10 декабрь куни танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида бўлиб ўтди.

Танловда «Тасвирий ва амалий санъат йўналиши» бўйича ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.