2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб, Ўзбекистон бўйича 516174 нафар ўқитувчи, 223426 нафар МТМ ходимлари, 534 минг нафар тиббиёт ходимлари, жами — 1 миллион 273600 нафар контингент гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган. Бунинг учун 1,5 миллиондан ортиқ доза вакцина керак бўлади.
Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда 2 сентябрь куни ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар СЭОМ иммунопрофилактика бўлими мудираси Вазира Муталова маълум қилди.