Тупроқ, сув ва олов … Табиатнинг одатий унсурлари бўлмиш бу неъматларга ижодкорона ёндашувдан, инсон қўлининг қайноқ тафтидан, ёғоч чархининг узлуксиз ҳаракати-ю, чин маънода машаққатли меҳнат жараёнида кулолчиликнинг бебаҳо асарлари яратилади.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий санъат факультети, Бадиий кулолчилик йўналиши талабалари ҳам, шарқона анъаналарни ўзида мужассамлаштирган, ўзига хос кулолчилик мактаби асосида «устоз-шогирд” анъаналарини йўлга қўйган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий санъат факультети, Бадиий кулолчилик йўналиши талабалари ҳам, шарқона анъаналарни ўзида мужассамлаштирган, ўзига хос кулолчилик мактаби асосида «устоз-шогирд” анъаналарини йўлга қўйган.
Мен ҳам институт талабаси ҳамда бўлажак санъатшунос журналист сифатида кузатувларим хулосасини жамлаб, мазкур факультетнинг Бадиий кулолчилик йўналишида сабоқ олаётган Сарвиноз Тугалованинг ижодий фаолияти ҳақида ёзишни лозим топдим.