Кўргазмада Раҳим Ахмедов таълимини олган С.Рахметов, М.Тошмуродов, Акмал Нур, Ф. Ахмадалиев, А.Икромжонов каби атоқли рассомлар қаламига мансуб асарлар намойиш этилди.
Анжуманда «Раҳим Ахмедов ва ХХ –ХХI аср бошлари Ўзбекистон санъати», «Таниқли рассом ҳақидаги мулоҳазалар», «Рассом ва давр», «Р.Ахмедовнинг ижодий изланишларида халқ бадиий санъатининг ўрни», «Раҳим Ахмедовнинг педагогик фаолияти», «Раҳим Ахмедов асарлари хорижий музей тўпламларида», «Раҳим Ахмедовнинг бадиий меросида ижодий зиёлилар портрети» » ва бошқа маърузалар ўқилди, рассом ҳаёти ва ижодига оид янги маълумотлар тақдим этилди.