loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, БИЕННАЛЕ!

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги 60-сон Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 275-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2022 йилдаги 91-сон Баёнига асосан жорий йил 24-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари» мавзуида  IX Тошкент халқаро Замонавий санъат биенналеси  ўтказилади.

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган

“IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси”                   

 ДАСТУРИ

(2022 йил 24-28 октябрь, Тошкент шаҳри)

19 октябрь, чоршанба

15:00 – “IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси”нинг матбуот анжумани

(Ўзбекистон Миллий матбуот марказида)

 

Биринчи кун

24 октябрь, душанба

(Тошкент)

10.00 – 11.00 – Марказий кўргазмалар залида иштирокчиларни рўйхатга олиш.

11.00 – 12.00 – Марказий кўргазмалар залида  IX Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналесининг очилиш маросими.

12.00 – 13.00 – Россиялик рассом ва куратор Александра Дружининанинг “Россия замонавий санъати жаҳон концептуал санъати кесимида” мавзуидаги маърузаси.(Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида).

14.00- 15.00 – Беларуслик рассом М.Пиатрульнинг “Беларусь замонавий ҳайкалтарошлик санъати” мавзуидаги маърузаси. (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар  залида).

15.00 – 17.00 – Ўзбекистон-Европа фоторассомлари кўргазмасининг очилиши (Тошкент фотосуратлар уйида).

18.00 – 19.00 – Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат.

 

Иккинчи кун

25 октябрь, сешанба

(Тошкент)

10.00 – 11.00 – Буюк Британиялик рассом Юнус Сафардиёр томонидан ёш рассомлар учун маҳорат дарси (Марказий кўргазмалар залида).

11.00 – 12.00 – Марказий Осиё рассомлари кўргазмасининг очилиши (Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида).

14.00 – 15.00 – Қорақалпоғистон рассомлари кўргазмаси (Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида).

14.00 – 15.00 – Россиялик куратор Кирилл Гаврилиннинг «Келажак санъати. Санъат ва фан» (“Искусство будущего. Искусство и наука”) мавзуидаги маърузаси (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида).

16.00 – 17.00 – Польшалик рассомлар кўргазмаси (Марказий кўргазмалар залида).

18.00 – 19.00 – Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат.

 

Учинчи кун

26 октябрь, чоршанба

(Тошкент)

10.00 – 13.00 – Санъатшунос олимлар иштирокида “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” номли халқаро илмий-амалий конференциясининг очилиши (Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида).

11.30 – Кофе брейк

11.45 – “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” номли халқаро илмий-амалий конференциясининг давоми (Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида).

14.00 – 16.00 – Мисрлик рассомлар кўргазмаси кўргазмаси (Марказий кўргазмалар залида).

17.00 – 18.00 – Ёш рассомлар кўргазмасининг очилиши (Икуо Хирояма номидаги Халқаро маданият карвон саройида).

 

Тўртинчи кун

27 октябрь, пайшанба

(Самарқанд)

08.00 – 19.00 – Биеннале иштирокчилари Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишади.

 

Бешинчи кун

28 октябрь, жума

(Тошкент)

10.00 – 11.00 – Малайзия, Хитой Халқ Республикаси, Япония, Жанубий Корея рассомларининг кўргазмаси (Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида).

11.00 – 13.00 – Ўзбекистон замонавий санъат рассомларининг “5+1” гуруҳи кўргазмаси (Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида)

14.00 – 15.00 – Италиялик куратор Аллесандро Карер  “Италия замонавий санъати” мавзуида маъруза қилади (Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти анжуманлар залида).

16.30 – 18.00 – Марказий кўргазмалар залида “IХ Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси”нинг тантанали ёпилиш маросими

Зарур ҳолларда Ўзбекистон Бадиий академияси мазкур дастурга ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Тошкент шаҳрида Биеннале тадбирлари ўтказиладиган кўргазма заллари:

 

– Ўзбекистон Бадиий академияси галереяси.

Манзил: С.Азимов, 35-уй.

 

-Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали.

Манзил:  Ш.Рашидов кўчаси, 40.

 

-Тошкент Фотосуратлар уйи

Манзил: Истиқбол кўчаси, 4.

 

-Икуо Хирояма номидаги Халқаро маданият карвон саройи.

Манзил:  Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 37 А.

 

-Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи.

Манзил: Ш.Рашидов кўчаси, 40.

 

-Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси.

Манзил: Буюк Турон кўчаси, 2

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.