loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Диққат, расмлар танлови!

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 7.11.2022 йилдаги 256-сон мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида жорий 2022 йил 10 ноябрь – 5 декабрь кунлари “Рангларда акс этган Ватан мадҳи” мавзусида расмлар танлови ташкил этилади.

🔹Танлов 2 ёш тоифасида: 25 ёшгача ҳамда 26 ёш ва ундан катта ёшдагилар ўртасида ўтказилади.

🔹Танловда иштирок этаётган асарларнинг мазмунига қуйидаги талаблар қўйилади:

🔼 Асарларнинг мазмуни танлов мавзусига мос келиши лозим;

🔼 Асарларнинг мазмуни ёшларни ватанпарварлик, улар қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, баркамол шахс этиб тарбиялашга йўналтирилган бўлиши, уларнинг билим даражасини ва дунёқарашини ошириши керак;

🔼 Танловда қатнашиш истагида бўлган ижодкорлар ижодий ишларини тегишли ҳужжатлар билан бирга 2022 йил 25 ноябрга қадар ушбу манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Ширин кўчаси, 55 уй (Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби) га юборишлари лозим.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.