loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Миллий тилимиз ва адабиётимиз, санъатимиз ва маданиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшган, ҳаётини Ватан, халқ ва миллат тараққиётига бахшида этган бетакрор истеъдод соҳиби, қомусий олим ва мутафаккир Алишер Навоий даҳосига эҳтиром кўрсатиш, ёш авлодни аждодларимизга ҳурмат, она юртимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида Алишер Навоий ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов ЭЪЛОН қилинган эди, кўплаб талаб ва таклифларни инобатга олиб, асарлар эскиз лойиҳаларини 2023 йилнинг 31 январига қадар қабул қилинишини билдирамиз!

Танлов шартлари:

– Ҳайкал бетакрор бадиий-меъморий ечимга эга, юксак эстетик талаб даражасида ва бадиий ғоя изчиллигига эга бўлиши керак.
– Ижодий танловда йўналиш бўйича мутахассис ҳайкалтарошлар, монументал санъат соҳасида ва замонавий шаҳарсозликда ҳайкалларни ўрнатиш бўйича тажрибага эга мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
– Лойиҳа эскизларининг танловга мўлжалланган модели кўчириш ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган исталган материалдан тайёрланиши мумкин.
– Танловда 35 ёшгача бўлган ёш ҳайкалтарошлар иштирок этиши мумкин.
Ҳайкал Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида жойлашган хиёбон ҳудудида ўрнатилади.
Эскиз лойиҳалар Бухоро вилояти Бухоро шаҳри И.Мўминов кўчаси 2-уй манзилига белгиланган муддатга қадар етказилишини сўраймиз.

 

Боғланиш учун телефон рақамлари:
+998(97) 300-35 – 67 Абдурашиид Зикриллаев
+998(93) 459 -58- 00 Моҳигул Мавлонова

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.